1260 километрлик масъулият: Маҳсулотлар манзилга бекам-кўст етиб бормоқда
Юртимиз иқтисодиётининг ривожланиши бевосита турли корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, маҳсулотларнинг сифатли бўлиши ва ўз вақтида хомашё билан таъминланишига боғлиқ.
Бунда Ички ишлар вазирлиги транспортда ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти “GM Uzbekistan” очиқ акциядорлик жамияти маҳсулотларини кузатиш батальони иккинчи гуруҳи (Самарқанд бекати) шахсий таркибининг хизматлари катта бўлмоқда.
- Гуруҳимиз шахсий таркиби 31 кишидан иборат бўлиб, шундан 12 нафари ўзимизнинг вилоятдан. Хизмат ҳудудимиз масофаси 1260 километрдан иборат, - дейди ушбу гуруҳ командири, катта сержант Зафар Раҳматуллаев. - Ходимларимиз ўз вазифасига масъулият билан ёндашади. Мароқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм темир йўл бекатлари оралиғида жамият маҳсулотларини кузатиш билан шуғулланади. Ўтган йилда ходимларимиз томонидан 391 та юк поездлари таркибида 3287 та юк автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ортилган вагон-контейнерлари бекамў-кўст ўз манзилларига қўриқлаб, кузатилди.
Гуруҳ шахсий таркиби томонидан Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари хавфсизликни таъминлаш бошқармалари профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113-моддаси 4-қисми - “Темир йўлларни белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиш”, 56-моддаси 1-қисми - “Жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини чекиш” билан боғлиқ ҳолатларда 188 нафар фуқарога нисбатан жарима қўллаб, тушунтириш ҳамда огоҳлантиришлар берилган.