Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда оилавий боғчалар сони 88 тага етди

Кеча, 18 сентябрь куни Пайариқ туманидаги Исмоил Бухорий маҳалласида яшовчи тадбиркор Суҳроб Умаровнинг саъй-ҳаракати билан 25 нафар болажонлар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчисига айланди.

- Бугунги боғчалар кечагидек эмас, - дейди Пайариқ тумани мактабгача таълим бўлими мудири Неъмат Зоиров. – Бир пайтлар боғчалардан кўпчиликнинг кўнгли совиганди. “Қўй болам, шу боғчага бориб нима қиласан. Боғча опаларинг ухлатишдан бошқа нарсани билмайди. Бунинг устига қорнинг тўймаслиги мумкин, у ерда” дейишарди. Бугун соҳага бутунлай бошқача эътибор қаратилмоқда. Ҳамма нарса болажонларга, уларнинг соғлом ва баркамол вояга етишлари учун барча шароитлар муҳайё этиляпти. Шунинг учун бундай шароитдаги масканларга қизиқиш кундан-кунга ортиб боряпти.

Ҳозирда туманимизда 45 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Оилавий нодавлат МТТлар сони 88 тага етди. Ўз-ўзидан мактабгача таълим муассасаларимизга болажонларни қабул қилиш қувватимиз ҳам шунга яраша бўлаётир.

Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.