Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қайси ташкилотда қанча коррупция билан боғлиқ ҳолат аниқланган?

Бу ҳақда вилоят прокурори Ф.Зуфаров халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида айтиб ўтган.

Қайд этилганидек, вилоят прокуратураси органлари томонидан 2019 йилнинг олти ойи давомида мансабдор шахсларнинг коррупцион жиноятлари билан боғлиқ 53 та жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган. Бу ишлар юзасидан 29 нафар шахс айбланиб жиноят ишлари айблов хулосаси билан судларга юборилган.

Мазкур жиноятлар оқибатида жами 22 млрд. 222 млн. 485 минг сўмлик моддий зарар етказилган бўлиб, тергов давомида зарарнинг 22 млрд. 191 млн. 685 минг сўми ундирилиши таъминланган.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят миқёсида банк, ички ишлар идоралари, олий ва ўрта махсус таълими тизимларида 6 нафардан, халқ таълими тизмида 5 нафар, солиқ, адвокатура ва соғлиқни сақлаш тизимларида 2 нафардан, мажбурий ижро бюроси, маъмурий суд, мактабгача таълим тизимидан 1 нафардан шахслар томонидан коррупция билан боғлиқ жиноятлар содир этилган.