Декан ўринбосари пора билан қўлга тушди
- 04.11.2022 16:37
- 1470
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз филологияси ва таржимашунослик факультети декан ўринбосарининг жиноий хатти-ҳаракатларига чек қўйилди.
Маълумотга кўра, декан ўринбосари Самарқанд туманида яшовчи И.О. исмли фуқарони Жанубий Кореянинг Ёджу техника институти Самарқанд филиалига 6000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, келишилган пулнинг 1000 долларини олдиндан олади.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида И.О. 4800 АҚШ долларини фуқародан олаётган вақтда қўлга олинган. Айни пайтда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа