Ўзбекистон “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да юқорилади

"Transparency International" халқаро ташкилотининг “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да Ўзбекистон 2022 йил натижаларига кўра, 180 та давлат орасида 126-ўринни эгаллади.

"Бундай ўсиш қайд этилаётгани албатта юртимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида қилинаётган ишларнинг ижобий самарасидир.

Шу билан бирга, ушбу рейтингдаги ўрнимизни яхшилаш ва умуман, жамиятда коррупцияни йўқ қилиш учун лоббизм, монополия ва манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш, непотизм, ноқонуний бойлик орттириш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ҳамда фаворитизм каби иллатларни бартараф қилиш ишларини тезлаштиришимиз талаб этилади", деб ёзган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов.

Маълумот учун: 2021 йилда 140-ўринда эди, 2020 йилда 146, 2019 йилда эса 153-ўринда.