Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработ тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Қорабоев Мақсуд Мажидович Қўшработ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Мақсуд Қорабоев 1978 йилнинг 18 февралида Самарқанд туманида туғилган. 2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Самарқанд кимё корхонаси қўриқлаш хизмати ходими, Самарқанд шаҳридаги 29-мактаб ўқитувчиси, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мева-сабзавотчилик, полизчилик ва узумчилик бўлими бош мутахассиси, “Samarkand chiliuz” МЧЖ раҳбари, Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси катта инспектори вазифаларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга қадар М.Қорабоев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.