Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Қримни қайтариб оламиз": Украинада қримтатарлар геноциди эсланаяпти

Бугун, 18 май санасида Украинада "Қримтатарлар геноциди хотира куни" бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан Украинанинг янги сайланган президенти Зеленкский ўзининг Facebook ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фикр билдирди:

"Мен ишонаман, қримтатарлар юртини бир кун келиб, албатта, босқинчилардан озод қиламиз ва у ерга қримтатар қардошларимиз билан бирга кириб борамиз".

Зеленский ўз ёзувида "Қримга "қиримли" қардошларимиз билан борамиз" деб қримтатар тилидаги "қиримли" сўзидан фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз: Қрим ярим оролида яшовчи қримтатарлар 1944 йилнинг, 18 май санасида ўзлари яшаб турган уйлардан қувиб чиқарилиб, СССРнинг бошқа ҳудудларига кўчирилган. Уларнинг асосий қисмиЎзбекистонга келтирилган.

Сталин вафоти ва ундан кейин мамлакатни бошқарган Хрушев даври тугагандан сўнг, 1967 йилда, СССР Олий Совети "Қримтатарларнинг Қримдан кўчиришларини хато иш бўлган" деб топган. Орадан йиллар ўтиб, 1989 йилда эса СССР Олий Соверти қримтатарлар ишини қайта кўриб чиқиб, уларнинг 1944 йилда Қримдан сургун қилинганларини "ўша даврдаги юқори лавозимли раҳбарларнинг жинояти" деб топган.