Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги 78 та маданият марказининг 16 таси бинога, 17 таси реконструкцияга, 6 таси капитал таъмирга муҳтож

Маълумотларга кўра, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш бўйича 78 та маданият марказларига 4 турдаги 340 та чолғу асбоблари (180 та доира, 120 та рубоб, 25 та дутор, 15 та ғижжак) тарқатилган.

Жорий йил бошидан вилоят маданият бошқармаси томонидан (тасарруфида 121 та ташкилот мавжуд) 1243 та маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб, ёшларнинг 51 минг 863 нафари ёки 18,8 фоизини қамраб олган.

Умуман, вилоятда 78 та маданият марказларида жами 21 турдаги 510 та тўгаракларда 48 минг 200 нафар ҳаваскорлар рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич ёшларнинг 17,5 фоизини ташкил этади.

Мавжуд 78 та маданият марказларининг 16 тасида бино йўқ. 17 та маданият маркази реконструкцияга, яна 6 таси капитал таъмирга муҳтож.