Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сардоба сув омбори ҳудудида қолиб кетган икки нафар фуқаро ҳарбий вертолёт ёрдамида қутқарилди

Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омбори дамбаси ўпирилиши оқибатларини бартараф этишга жалб қилинган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан юртдошларимизга кўрсатилаётган қаҳрамонона ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларнинг бориш қийин жойларида разведка-қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

Қидирув давомида икки кишининг ҳаёти қутқарилди. Вертолётга олинган бу икки фуқаро зудлик билан Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий мобил тиббий марказига олиб келинди.

Уларнинг бири 1985 йилда туғилган Эркин Омонов бўлиб, 1 оёғи жароҳатланган.

Иккинчиси 1996 йилда туғилган Файзулло Қодировнинг тана ҳарорати кўтарилган.

Оқолтин туманидан вертолёт авиацияси ёрдамида само сарлочинлари эвакуация қилган ушбу беморларга Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали шифокорлари тез тиббий ёрдам муолажаларини кўрсатди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.