Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сектор раҳбарлари оғир шароитли ҳудудларда реал ҳолатни ўрганади, муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилади

Кеча Президент администрациясидан берилган топшириққа кўра, вилоят, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида энг олис, чекка, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши паст бўлган, тоғли ҳамда чегара ҳудудларига яна чуқур кириб боришлари зарур.

Бунда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади:

- аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, Халқ қабулхоналари томонидан сектор раҳбарларининг қайси қишлоқ, овул ва маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этиши бўйича ойлик режа-жадвалларини ишлаб чиқиш;

- белгиланган режа-жадваллар асосида ҳар бир қишлоқ, овул, маҳалла, посёлкаларда ўтказилаётган қабулларда ҳар бир умумий ўрта таълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси ва поликлиниканинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолатини ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

- аниқланган муаммоларни телевидение орқали қайд этган ҳолда, уларни қисқа муддатларда бартараф этиб, олдинги ва ҳозирги ҳолатларни акс эттирган кўрсатувларни бериб бориш;

- олис, чекка, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши паст бўлган, тоғли ҳамда чегара ҳудудларда ичимлик суви, канализация ва йўл қурилиши соҳаларида амалга оширилаётган намунали ишлар тўғрисида телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кўрсатувлар бериб бориш.

Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси вертикал бошқарув тизими асосида қуйи идоралар (секторлар) томонидан топшириқ ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни назоратга олади.