Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

Президент фармонига биноан:

👉 1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар миқдори 1,1 баробарга оширилади:

➖ пенсиялар;

➖ болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақалар;

➖ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар.

👉 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм; 

• ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм; 

• болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;

• зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

👉 2020 йилнинг якунига қадар:

➖ 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сони 2 баробарга оширилиб, 700 мингтагача етказилади;

➖ бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сони 330 мингдан 400 мингтага оширилади;

➖ моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сони 89 мингдан 100 мингтага етказилади.

👉 Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилади.