Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йўналишли автобусларга мониторлар ўрнатилиши мумкин

Самарқандда ҳаракатланувчи йўналишли автобусларга ижтимоий видеороликлар ва рекламаларни мунтазам узатиб турувчи мониторлар қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Айни пайтда “Архидея моторс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Музаффар Насимов шу турдаги мониторларни бир нечта автобусга ўрнатиб, синаб кўрмоқда.