Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Замонавий ёшлар чет тилини пухта билиши лозим

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида таълим ўзбек, рус ва алоҳида кичик гуруҳларда инглиз тилларида олиб борилади. Қувонарлиси, бугун замонавий ёшлар тилнинг аҳамиятини жуда яхши англайди. Ўз она тилини мукаммал билган одам бошқа тилларни ҳам пухта ўзлаштира олади.

Шунингдек, юртимиздаги олий таълим муассасалари бундан буён чет эл ўқув юртлари билан ҳамкорликда ишлайди. Бу борада республикамизда самарали, пухта режалар тузилмоқда. Шунинг учун талабалар рус, инглиз, немис, француз тилларини ўрганишлари лозим.

Институтнинг истиқболдаги режаларида хитой тили билан боғлиқ лойиҳалар ҳам бор. Хитой тилида бир ярим миллиард одам сўзлашадиган бўлса, демак ер юзидаги ҳар тўртинчи одам бу тилда гаплашади. Ёшларимиз жаҳон талаблари даражасидаги етук мутахассис бўлиши учун хитой тилини ҳам ўрганишлари зарур. Тил билган ёшлар қанча кўпайса, олдимизга қўйган улкан мақсадларимизга тезроқ эришамиз.

Худайназар ЮНУСОВ,

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори, биология фанлари доктори, профессор.