Пайариқлик Зуҳра оёғида мўйқалам тутиб танловларда ғолиб бўлмоқда
Пайариқ тумани Бирлашув маҳалласида яшовчи Зуҳра Усмонованинг онаси – Гуламза Бўрибоеванинг айтишича, шифокорларнинг эҳтиётсиз муолажалари оқибатида болаликдан иккала қўли фалаж бўлиб, қалам тутишга ярамаган Зуҳра рассомликни танлаган.
Тўрт-беш ёшидан бошлаб қоғозга ёрқин ранглардаги турфа суратларни муҳрлаган.
– Ҳаётга умид ва ишончимни мустаҳкамлаган, жамиятда ўз ўрнимни эгаллашимга кўмаклашган инсонлардан беҳад миннатдорман, – дейди Зуҳра Усмонова. – Улардан бири Пайариқдаги 17-сон мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Ўктам Омоновдир. Устозимнинг маслаҳат ва ёрдами билан мен тасвирий санъатни кашф қила олдим.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ.
Зуҳра Усмонова ҳақида “Зарафшон” газетасининг 67-сонидан кўпроқ билиб олинг!