Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

1 000 000 АҚШ доллари банкнотасини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Л. бошқа фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаб, хорижий банклардан кредит олиб бериш ва ўзининг 1 миллион АҚШ доллари кўринишидаги купюрасини сотиш эвазига, ундан фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида  ушланган.

Банк маълумотига кўра, 1 000 000 АҚШ долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилганлиги, қонуний тўлов воситаси ҳамда валюта қимматлиги ҳисобланмаслиги маълум бўлган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.