Мартин Чунгонг: Самарқанд форуми Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий ташаббусига биноан ўтмоқда
Самарқандда бўлиб ўтаётган Осиё хотин-қизлари форумида Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг иштирок этиб, мазкур нуфузли анжуман Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тарихий ташаббусига биноан ўтказилаётганини эътироф этди.
– Мен бу ташаббусдан жуда мамнунман, – деди М.Чунгонг. – Чунки жамиятнинг ҳар бир фуқароси, эркак ва аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барчамиз бирлашишимиз жуда муҳим. Биз аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлишини таъминлашимиз, жамият фаровонлиги йўлида биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Осиё минтақасида бир гуруҳ аёл етакчилар борлиги, улар орасида парламент вакиллари борлигидан фахрланаман.
Айниқса, Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоевага мазкур нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этгани ва раислик қилаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Бу жуда муҳим учрашув ва биз бундан муваффақиятли натижа кутяпмиз.
Чунки форумни ўтказиш ташаббуси ўз вақтида илгари сурилди ва амалда ўз ифодасини топгани гендер тенглиги ҳамда уни рағбатлантириш билан боғлиқ бўлган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга ёрдам беришига ишонамиз. Гендер тенглиги бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилиниши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришига шубҳа йўқ.
Норгул Абдураимова,