Молиявий уруш долларга қарши ишлайдими? Financial Times бу эҳтимолни баҳолади
Долларни қуролга айлантириш АҚШ валютасига путур етказиши ва халқаро молия тизимини парчалаши мумкин, деб ёзади Financial Times.
“АҚШ ва унинг иттифоқчилари долларни очиқдан-очиқ қуролга айлантириш орқали АҚШ валютасига путур етказиши ва халқаро молия тизимини рақобатдош блокларга бўлиб юборувчи жавоб зарбасини қўзғаш хавфини туғдиради. Бинобарин бу барча томонлар учун вазиятни оғирлаштириши мумкин”, дейилади мақолада.
Мақола муаллифлари Россия Украина зиддияти фонида Москвага қарши санкциялар Хитой, Бразилия, Жанубий Африка ва Мексика томонидан қўллаб-қувватланмагани таъкидланади.
24 февраль куни Россия Украинага қўшин олиб кирди. Бунга жавобан Ғарб давлатлари Москвага қарши, биринчи навбатда, банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича кенг кўламли санкцияларни жорий қилди. Алоҳида брендлар мамлакатдаги фаолиятини тўхтатишларини эълон қилишди.
Кремль бу чораларни мисли кўрилмаган «иқтисодий уруш» деб атади. шундан сўнг, рус матбуотида долларнинг қулаши ҳақда мақолалар пайдо бўлди. Ғарб матбуоти орасида эса илк марта Financial Times долларнинг ҳалокати эҳтимолини баҳолади.
Аммо таъкидланишича, “Ўтмишда долларнинг «ўлими» кўп марта башорат қилинган, аммо АҚШ валютаси ўз позицияларини сақлаб қолишда давом этган.
Аммо агар кейинги йилларда доллар курсидан барқарор чекиниши кузатилса, у ҳолда Россия Марказий банкига қарши санкциялар оппонентга босим ўтказишнинг дадил, янги усули эмас, балки доллар ҳукмронлигининг "молиявий Сувайш канали" каби тушиши бўлади.