Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

1 187 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларидан четлатилди

Тест синовлари Фарғона вилоятида 10 кунда (11 сентябр  куни), Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 11 кунда (12 сентябр куни), Қорақалпоғистон Республикаси, Aндижон, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 12 кунда (13 сентябр  куни) якунланди.

Тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1 миллион 304 минг 194 нафар абитуриентдан 1 миллион 240 минг 614 нафари (95,1 %) иштирок этди.

63 минг 580 нафари эса (4,9 %) турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

Жами 1 187 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларидан четлатилди. Шундан 548 нафари ҳудудга киришда, 639 нафари эса тест синови жараёнида аниқланган.

Жумладан, ҳудудга киришда (энг кўп кузатилган):

✔️ 367 нафар абитуриент телефон олиб киришга урингани;

✔️ 48 нафари шпаргалка олиб киришга урингани;

✔️ 118 нафари ўринга ўрин киришга ҳаракат қилгани;

✔️ 10 нафари ҳужжат сохталаштиргани учун.

Тест синови жараёнида (энг кўп кузатилган):

✔️ 491 нафар абитуриент телефондан фойдалангани;

✔️ 68 нафари шпаргалкадан фойдалангани;

✔️ 27 нафари ўринга ўрин киргани учун тест синовларидан четлатилди.

Қолган абитуриентлар калкулятор олиб киришга уринганлиги, шахси тасдиқланмаганлиги, ўзаро гаплашганлиги, тест материалларини алмаштиргани, тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги каби турли сабаблар билан тест синовларидан четлатилган.

Жараёнга гуруҳ назоратчиси сифатида 3 705 нафар педагог ходимлар жалб этилди.

Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда ўтказилаётган брифингда маълум қилди.