Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

11 сентябрь террори оқибатида жабрланганларнинг тўрт минг нафари саратонга чалингани аниқланди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 2001 йил 11 сентябрь куни Нью-Йоркда содир этилган террордан омон қолганларнинг тўрт минг нафарида кутилмаганда турли ҳил онкологик хасталиклар аниқланган.

АҚШнинг энг йирик шаҳри ёнғин хавфсизлиги хизматининг медицина бўлими раҳбари Давил Презантнинг сўзларига кўра, саратоннинг турли шакллари келиб чиқиши биноларнинг портлаши билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Саратоннинг келиб чиқишига бошқа омиллар ҳам сабаб бўлиши эҳтимоли бор. Мазкур хасталикка нафақат террор оқибатида жабрланганлар, балки қутқарувчилар ва қутқарув ишларига ёрдам берганлар ҳам чалинган.

Касалликка учраганларнинг барчаси 15 йил олдин Нью-Йоркда ташкил этилган федерал дастурга киритилган.