Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

14 нафар фуқаро ишлаш учун Екатеринбургга жўнаб кетди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан юртимизнинг турли ҳудудларида хорижий иш берувчилар иштирокида меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Ўтказилган ярмаркаларда Россия Федерацияси, Польша, Туркия, БАА, Ҳиндистон, Украина, Болгария, Литва, Латвия, Япония ва Венгрия каби давлатлардан 70 дан ортиқ иш берувчиларнинг қурилиш, уй хўжалиги, йўловчи ва юк ташиш хизматлари, мебель ишлаб чиқариш, балиқчилик, паррандачилик, меҳмонхона бизнеси, тиббиёт ҳамда хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришнинг бошқа йўналишларида кўплаб бўш иш ўринлари тақдим этилган эди.

Мазкур ярмаркаларда иштирок этиб, шартнома тузган 14 нафар фуқаро 18 февраль куни Тошкент халқаро аэропорти орқали Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳридаги “ПУСК“ қурилиш компаниясига ғишт терувчилик соҳаси бўйича ишлаш учун ташкиллаштирилган ҳолда учиб кетди.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.