Владивостокда Ўзбекистонлик ишчиларнинг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилган: Ўзбекистон консуллиги аралашуви билан ҳужжатлар қайтарилди
- 27.04.2022 15:56
- 50
- Хориж

Россиянинг Владивосток шаҳридаги Ўзбекистон Бош консуллигига ўзбек меҳнат мигрантлари мурожаат қилиб, иш берувчидан ҳужжатларини олиб беришни сўраган.
Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятидан бўлган мазкур фуқаролар 2021 йилда Хабаровск ўлкасида жойлашган "ВентКомплекс" қурилиш корхонасига ишга келиб, шу вақтга қадар ишлаб келган.
Иш берувчи меҳнат мигрантларининг паспортларини вақтинчалик рўйхатга қўйиш учун олиб, қайтариб бермаган.
Шундан сўнг, меҳнат мигрантлари иш жойини ташлаб чиқиб кетган ва Бош консулхонага мурожаат қилган.
Иш берувчи билан олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларимизнинг ҳужжатлари олиб берилди ва Владивосток шаҳрида бошқа ишга жойлаштирилди.
Теглар:
меҳнат мигрантлари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Китобдан бездираётган бозор адабиёти
- Бугун, 15:37
- Мутолаа
Қуёшни тўсган вулқон
- Бугун, 14:55
- Ўқинг, қизиқ!
Бугун Самарқандда жам бўлди дунё!
- Бугун, 13:34
- Мутолаа