Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

14 ёшли вундеркинд грант асосида университет талабасига айланди

Китоб туманида истиқомат қилувчи 14 ёшни қаршилаган Жасурбек Ғуломов талаба бўлиш истагида Қарши давлат университети қабул ҳайъатига ҳужжат топширган эди.

Қарши давлат университети матбуот котиби Ойбек Юсуповнинг хабар беришича, у барча тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, давлат гранти асосида Биология таълим йўналиши талабасига айланди.

Митти қалб билан улкан орзуларни кўзлаган қаҳрамонимиз курсдошлари ҳамроҳлигида, мустақиллик дарсларида иштирок этиш учун илк бора ўқув аудиториясига қадам қўйди.

Ҳали чеҳрасидан болаликнинг беғубор дамлари аримаган Жасурбек Ғуломовнинг талабалик даври давомида улкан зафарларни қўлга киритишига ишонамиз. Зеро, она юртимиз дунё тамаддунида илму заковати билан донг таратган буюкларга бешик бўлган табаррук маскандир.