Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

144 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга учиб кетди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларининг мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш, вақтинча ишсиз қолган юртдошларимизни улар бўлиб турган мамлакатларнинг пандемиядан нисбатан камроқ зарар кўрган бошқа соҳа ва ҳудудларига ишга жалб қилиш ва карантин чекловлари сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш бўйича қатор амалий чоралар кўрилаётган эди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда бугун 144 нафар юртдошимиз Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетди.
Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.