Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

8 март учун пул йиғилаётган синф раҳбарларига чора кўрилди

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги 184-умумий ўрта таълим мактабида ноқонуний пул йиғимлари бўлаётгани ва бу бўйича кўрилган чора юзасидан Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

Аниқланишича, Чилонзор тумани халқ таълими бўлими томонидан мазкур ҳолат ўрганилди ва ўрганиш натижасида 184-умумий ўрта таълим мактабининг 2-“В”, 8-“Б”, 10-“Г” синфларида байрам муносабати билан пул йиғимлари йиғилаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича мактаб директори Л.Г.Рамазоновадан тушунтириш хати олинди ва пул йиғимлари аниқланган синф раҳбарлари Л.Шаймуҳаметова, Э.Гилдиева ва Г.Раҳмоноваларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Юқорида кўрсатилган ҳолатнинг олдини олиш мақсадида Чилонзор тумани халқ таълими ходимлари, мактабнинг педагог ходимлари ва кузатув кенгаши аъзолари иштирокида “Ноқонуний пул йиғимларининг олдини олиш” мавзусида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.