Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Академик лицейларда давлат имтиҳонлари қандай ўтказилади?

АОКА штабига олий таълим тизимига оид келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоб берди:

— Академик лицейларда якуний давлат аттестациялари имтиҳонлари қай тарзда ўтказилади?

— Якуний давлат аттестацияларини ўқув режага мувофиқ қуйидагича ўтказиш режалаштирилмоқда: давлат имтиҳонлари шаклида 60 та тест (Ўзбекистон тарихи фани, йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган фанлар)дан иборат тестлар тўплами блокларга ажратилган ҳолда, кўп вариантлилик принципи асосида ишлаб чиқилади ва ўқувчилар масофавий тарзда интернет тармоғидан фойдаланган тарзда имтиҳон топширадилар.