АҚШ пойтахти Вашингтонда “комендат соати” жорий этилди

Қора танли Жорж Флойд ўлими сабабли бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар туфайли Вашингтон мэри Мюриэл Боузер пойтахтнинг Колумбия округида “комендант соати” жорий этди ва миллий гвардияни ҳаракатга келтирди. Бу ҳақда мэр Твиттер саҳифасида маълум қилди.
“Мэр Броузер бутун Колумбия округи бўйлаб 31 май соат 23:00 дан 1 июнь соат 6:00 га қадар “комендат соати” жорий этилиши ҳақида кўрсатма берди. У шунингдек, пойтахт полиция бошқармасини қўллаш учун миллий гвардияни ҳаракатга келтирди”, дейилган хабарда.
Афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими сабабли АҚШ шаҳарлари бўйлаб норозилик намойишлари ва оммавий тартибсизликлар авж олди.
New York Times нашри берган хабарга кўра, АҚШ махфий хизмат ходимлари Оқ уй ёнида бўлиб ўтган намойишлар сабабли Президент Дональд Трампни вақтинчалик ер ости бункерига олиб кетишган.