Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШда коронавирусга қарши вакцинани биринчи навбатда кимлар қабул қилади?

Америка Қўшма штатларида коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб қабул қилувчилар соғлиқни сақлаш ходимлари ва қариялар уйларида яшовчилар бўлиши керак. Фуқароларнинг ушбу тоифалари АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Иммунизация амалиёти бўйича маслаҳат қўмитаси томонидан кўрсатилди, дея хабар беради РИА Новости.

Қўмита раиси Хосе Ромеронинг сўзларига кўра, препарат аввал АҚШнинг медикамент ва озиқ-овқат сифати назорати санитария бошқармаси томонидан маъқулланиши керак.

Аввалроқ АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат котиби Алекс Азар SARS-CoV-2 вирусига қарши дастлабки икки вакцина америкаликлар учун яқин ҳафталарда тақдим этилиши ҳақида билдирган эди. Унинг таъкидлашича, эмлаш ишлари Янги йил байрами олдидан бошланиши кутилмоқда.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.