Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШлик таниқли биолог Хитой учун коронавирус яратганликда айбланмоқда

2020 йилнинг бошида таниқли биолог Чарльз Либер Америка ҳудудида АҚШ ҳукумати томонидан ҳибсга олинди. У Хитой ҳукумати учун коронавирус яратганликда айбланмоқда.

Таъкидланишича, Либер сўнгги беш йил мобайнида COVID-19 коронавирусининг тарқалиш маркази бўлган Ухан шаҳрида фаолият олиб борган. Унга йилига 200 минг АҚШ доллари маош тўланган ва миллионлаб долларлик грантлар берилган. Бунинг натижасида у Хитой разведкасининг жосуси эканликда айбланмоқда.

Либер Хитой билан бир қаторда Пентагон учун ҳам ишлаган. Иқтидорли олим у ерда одам организмидаги ҳимояланиш тизимининг фаоллашивуга имкон бермайдиган, ҳужайраларни назорат қила оладиган нанороботлар устида ишлаган.

Мутахассислар Либер ҳақиқатдан ҳам коронавирус устида ишлаганига шубҳа билан қарашмоқда. Бироқ у АҚШ томонидан ишлаб чиқилган янги кашфиётлар ва технологияларни Хитойга тақдим этган бўлиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, яқин келажакда АҚШ ва Хитой ўртасида нафақат молиявий уруш, балки жосуслар уруши ҳам авжига чиқади. ХХР иқтидорли олимларни ўз тарафига оғдириб олишга ўринмоқда.