Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Авиакомпания қозоғистонлик йўловчидан узр сўради

Ижтимоий тармоқларда юртимизга сайёҳ сифатида келган қозоғистонлик Шолпан Есмухамбетова Самарқанддан Тошкентга етиб олишда Uzbekistan Airways авиакомпанияси хизматидан фойдаланишда юзага келган ноқулайликлар ҳақида ёзди.

Мазкур ҳолат юзасидан Uzbekistan Airways муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 28 сентябрь куни “Самарқанд – Истанбул” йўналиши бўйича HY-275 рейсини амалга ошираётган бизнинг авиакомпаниямизнинг Airbus A-320 ҳаво кемаси қушлар тўдаси билан тўқнашган, бу ҳолат ўнг томон двигателининг бир қисмига шикаст етказган. Шу тарзда, HY-276 “Истанбул – Самарқанд” ва  HY-044 “Самарқанд – Тошкент” йўналишидаги рейсларларда узилиш содир бўлган. Ҳаво лайнерига техник хизмат кўрсатишга зарурат туғилгани сабабли, ушбу йўналишда парвоз вақти кечиктирилган. Йўловчилар эса Истанбулдаги меҳмонхонага жойлаштирилган.

“Самарқанд” аэропорти ходимлари мазкур ҳолатдан хабардор қилиниб, рейс кечикиши муносабати билан йўловчиларга хизмат кўрсатиш қоидалари асосида ҳаракат қилиш юзасидан кўрсатмалар берилган.

 Мазкур қоидаларга биноан, Самарқандга келган йўловчиларга ва бизнинг рейс билан Тошкентга учадиган йўловчиларга, кейинги яқин рейсни кутиш учун меҳмонхонада яшаб туриш ёки рейсни рад этиб манзилга етиб олиш учун бошқа транспорт таклифи танлови тақдим этилади. Бунда кўрсатилмаган хизмат учун маблағнинг қайтарилиши (компенсация) ҳам назарда тутилади.

Самарқанддан Тошкентга бориши ва у ердан ўз юртига учиши керак бўлган йўловчи Шолпан Есмухамбетова рейсга улгуриши учун тезроқ Тошкентга етиб олиши заруратидан у тақдим этилган танловнинг иккинчисини танлаган. Қоидага биноан, тўлов пули 30 минг сўмни ташкил этган.

Аэропорт ҳодими билан ўтказилган суҳбатда аниқланишича, сутканинг бу вақтида тақдим этилган ягона бошқа транспорт бу такси бўлган. Йўловчига тўланган маблағ тариф бўйича тўланадиган пулнинг икки баробарини ташкил этган, чунки аэропорт ходимлари таксичилар тундаги қатнов вақтида тарифларни кўтаришларидан хавотирда бўлишган.  Маблағнинг ҳақиқатдан ҳам тўланганини йўловчи имзо қўйган далолатнома ҳам тасдиқлайди. 

Аэропорт томонидан йўловчиларни таксилар жо  йлашган манзилга олиб бориб қўйиш учун автомобиль ажратилган. Бундан ташқари, аэропорт ҳодими таксилар жойлашган манзилга етиб келганларидан сўнг, такси ҳайдовчиси билан суҳбатлашиб, йўловчиларни Тошкентга етиб олишларини таъминлашни сўраган.

Ҳурматли Шолпан Есмухамбетова! Биз юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Ҳар қандай саволлар юзасидан Нур – Султон (Остона) шаҳридаги вакиллигимизга мурожат қилишингиз мумкин, деб ёзмоқда Uzbekistan Airways авиакомпанияси.