БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
- 22.09.2020 18:45
- 46
- Ўзбекистон

БААдан Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун «AIR ARABIA Abu-Dabi LLC» рухсатнома олди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида имзоланган ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан «AIR ARABIA Abu-Dabi LLC» компаниясига “Абу-Даби–Тошкент–Абу-Даби” йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йил 9 сентябрда 3-К сонли фойдаланиш рухсатномаси берилган.
Авиакомпания мазкур йўналишда Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.
Теглар:
авиакомпания
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Иссиқ кунларда қандай таомланиш керак?
- Кеча, 12:54
- Саломатлик
Соғлом юрак – соғлом ҳаёт
- 17/05, 23:52
- Саломатлик