Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АвтоКросс: Самарқандликлар 2-ўринни эгаллади

26-28 ноябрь кунлари Жиззах шаҳридаги "Наврўзбулоқ" пойгагоҳида автокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Унда республикамизнинг саккиз вилоятидан келган 100 нафарга яқин пойгачи тўрт синф тоифасида мусобақаларда қатнашди.

Умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти жамоаси бош совринни қўлга киритган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринлар Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри жамоаларига насиб этди.

– Бу галги чемпионатда 12 нафар спортчи билан қатнашдик, – дейди Самарқанд вилояти автоспорт федерацияси вице президенти Комил Ғофуров. – Шогирдларимиз яхши натижа кўрсатди. Келгусида Самарқанд тумани ҳудудида 60 гектарлик пойгагоҳ барпо этишни режалаштирганмиз ва бу иш амалга ошса, жамоамиз беллашувларда яна ҳам юқори натижаларга эришади.

Жорий йилнинг 4-6 декабрь кунлари Навоийда мотокросс бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилиши кутилмоқда.

Зоир ЭРГАШЕВ,

“Жиззах ҳақиқати”.