Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аёлларга ҳимоя ордерлари берилади

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб ёзмоқда human.uz.

Ҳужжат аёлларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларни тартибга солади. Шунингдек, тазйиқ ва зўравонлик қурбонларини ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасида тазйиқ, зўравонлик атамаларига изоҳ берилади ҳамда зўравонликнинг 4 тури кўрсатилади. 

Шунингдек, зўравонлик профилактикаси учун ҳимоя ордерларининг жорий этилиши белгиланган. Ордер - аёлга тазйиқ ўтказаётган ёки унга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга Қонунда белгиланган таъсир чораларини қўллашга сабаб бўлувчи ҳужжатдир, дейилади қонун лойиҳасида.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига жойлаштирилган қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар 21 майга қадар қабул қилинади.