Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бельгияда чорва молларини исломий сўйиш (ҳалол) тақиқланди

1 сентябрдан бошлаб Бельгиянинг Валлонск минтақасида чорва молларини Ислом, шунингдек, Яҳудийликда мавжуд бўлган нормалар бўйича сўйишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Йил бошида шундай қонун Бельгиянинг Фламандск минтақасида жорий этилган эди. Олдинроқ, яҳудий ва мусулмон жамоаларининг норозилигига қарамасдан, Фландрияда шундай қилинган эди.

Европа Иттифоқининг кўпгина мамлакатларида молни пичоқлашдан олдин уни ток билан ўлдириш мажбурияти жорий этилган. Эндиликда бутун Бельгия мазкур қонунни федерал қонунчиликка киритиш ҳаракатида.

Европанинг диний эътиқодга қарши қонунчилик ишлаб чиқилишига қарши  ҳаракатлар олиб борадиган Европа кенгаши ушбу қонунларнинг қабул қилиниши борасида чуқур ташвиш билдирди.