Самарқандда киши бошига биттадан чорва моли боқилмоқда
- 22.06.2021 15:16
- 73
- Иқтисодиёт
Вилоятда жами 4 миллион бош чорва моллари мавжуд. Ҳудудда 3,8 миллиондан зиёд фуқаро яшаётганлигини ҳисобга олсак, бу киши бошига биттадан чорва моллари парваришланаётганини билдиради.
Бу маълумот вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида қайд этилди.
Бир йилда ўртача 925 минг бош чорва моллари (300 минг бош қорамол, 625 минг бош қўй) сўйилади. Бир йилда сўйиладиган чорва молларининг бор-йўғи 11,6 фоизи кушхоналар ҳисобига тўғри келади.
Кушхоналарда сўйиш қамрови камлиги сабабли чорва молларини ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда ноқонуний, белгиланмаган жойларда (уй шароитида) сўйилиши оқибатида ҳайвонлардан инсонларга юқадиган юқумли касалликларни юқтириб олиш хавфи сақланиб қолмоқда.
Теглар:
чорва моллари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди
- 12 дақиқа аввал
- Хориж
Парвоз тезлиги бўйича энг тез жонзотлар
- Кеча, 18:09
- Ўқинг, қизиқ!