Нурободга хисори қўйлар келтирилди
- 25.03.2021 16:43
- 660
- Самарқанд
Нуробод вилоятнинг олис, чорвачиликка ихтисослашган туманларидан бири. Ҳозир туманда 85 минг 400 бош қоракўл қўйлари парваришланмоқда.
Президентимизнинг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўлла-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида туманда кластер корхоналари ва наслчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига четдан келтириладиган наслли қорамол, қўй ва эчкилар учун имтиёз берилиши қорамоллар наслини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Жумладан, “Тошқудуқ” ММТП ҳудудидаги “Чорвачилик фахрим менинг” МЧЖга Халқ банки АТБ Нуробод тумани бўлими томонидан ажратилган 2 миллиард сўмлик кредит маблағи эвазига Қозоғистондан 952 бош, “Тим Аработа савдо маркази” МЧЖга 696 миллион сўмлик кредит маблағи эвазига 317 бош наслли ҳисори қўйлар келтирилди.
Мамат ЎРУНОВ,
Агроинспекциянинг Нуробод тумани бўлими бошлиғи.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа