Хориждан зотдор чорва моллари келтирилди: Энди наслчилик ривожланадими?
Самарқанд вилоятида чорвачилик йўналишида 1560 та, паррандачиликда 72 та ҳамда балиқчилик йўналишида 458 та субъект фаолият юритмоқда. 698 та қорамолчилик хўжаликларида 53 минг 271 бош чорва моллари боқилмоқда. Жорий йилда эса 100 дан ортиқ наслчилик йўналишидаги фермер хўжаликларимиз хориждан 1500 минг бошга яқин зотдор чорва моллари келтиришди.
Жумладан, Нарпай туманидаги "Раҳимжон Ражабов чорваси" фермер хўжалиги Халқ банки Нарпай филиалининг 830 миллион сўмлик молиявий кўмаги билан Эстониядан 60 бош наслли ғунажин, Самарқанд туманидаги "Н.К.Мрамор" фермер хўжалиги ҳам Эстония давлатидан "Қизил Эстон" зотли 54 бош наслли қорамол келтирди.
Нарпай туманида мавжуд 41 та чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг 2 таси наслчиликка ихтисослашган. Ўтган йили хориждан 359 бош наслли чорва моллари келтирилди ва ҳозирда наслчиликка ихтисослашган хўжаликларда 480 бош зотдор чорва моллари боқилмоқда. Жорий йилда туманда чорвачилик йўналишида 11 миллиард 300 миллион сўмлик 13 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Самарқанд туманида чорвачилик йўналишидаги 38 та субъектнинг 14 таси наслчилик хўжалиги ҳисобланади. Жорий йилнинг 9 ойида тирик вазнда 4 минг 376 тонна гўшт, 3 минг 449 тонна сут маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб берилди.
Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати.