Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чартер рейслар орқали Хитойдан келган йўловчилар вақтинча яшаш марказига жойлаштирилади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Хитойнинг Пекин ва Ухан шаҳрига чартер рейслар амалга оширилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг буйруғи ҳамда ташкил этилган Ҳукумат комиссиясининг қарорига биноан, Uzbekistan Airways жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари қуйидаги йўналишларда чартер рейсларини амалга оширади.

Маълумотда, Пекинга борадиган икки чартер рейснинг билетлари ўртача тарифдан паст эканлиги ойдинлашди, коронавирус ўчоғи бўлган Ухан шаҳридан эса ўзбекистонликлар Ватанга бепул қайтиб келишади.

- Пекин-Тошкент (иккита рейс) - авиабилетлар ўртача тарифдан паст;

- Ухан-Тошкент (битта рейс) - тўловсиз парвоз.

Ушбу рейсларга чипталарни сотиб олиш учун сиз Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ваколатхонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз керак:

Элчихонанинг консуллик бўлими:

Aзиз Хилватов +86 138 1120 4471

Бобур Яҳёев +86 135 1102 4242

Элчихона вакиллари:

Нуриддин Убайдуллайев +86 139 10 85 7245

Нодир Нурматов +86 158 1047 7270

Шуҳрат Умиров +86 139 1175 4476

Рустам Назаров +86 138 0122 1452

Aкмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040

Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848

Сардор Сирожов +86 186 1812 9040

Aваз Камалов +86 178 1070 2707

Uzbekistan Airwaysнинг ваколатхонаси:

Тробов Мурод +86 184 0196 9633

Aлексей +86 186 0195 8683

Маълумот ўрнида, ушбу рейслар Хитойда коронавирус инфекциясининг авж олиши муносабати билан амалга оширилмоқда. Ҳар бир самолётда тиббиёт ходимлари ва вирусология соҳасидаги мутахассислар, замонавий диагностика асбоблари, шахсий ҳимоя воситалари ва зарур тиббий препаратлар билан жиҳозланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда парвозларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

“Рейслар йўловчилари етиб келганидан кейин вақтинча яшаш марказига юборилади. Шу муносабат билан сиздан Тошкент шаҳридаги аэропортда йўловчилар билан учрашмаслигингизни сўраймиз. Келиш вақти кейинроқ эълон қилинади. Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг: +998 (71) 276-49-66”, дейилади хабарда.