Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чет элга чиқиш учун СОVID-19га чалинмаганлик тўғрисида маълумотномани қаердан олиш мумкин?

Чет элга чиқувчи шахсларга полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида текширилган таҳлил натижаси манфий чиққанини кўрсатувчи маълумотномалар бериш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида қатор тиббиёт муассасаларига, хусусан, хусусий тиббиёт ташкилотларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатма хати асосида, шунингдек, санитария-эпидемиология-осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тегишли буйруғи билан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан берилаётган маълумотномалар ягона шаклга келтирилмоқда.

Мазкур маълумотномалардан вақтинчалик фойдаланилади. Улар чегара назорат пунктларига тўлов квитанцияси билан бирга тақдим этилгандагина ҳақиқий ҳисобланади.

ССВ матбуот хизматининг хабар беришича, бу чоралар маълумотномаларни сохталаштиришнинг олдини олиши билан ҳам  аҳамиятли.

Ушбу жараён билан параллел равишда таҳлил натижалари босқичма-босқич штрих-код (QR-код) орқали ўқиладиган электрон дастурга ўтказиб борилади. Натижалар бўйича маълумотлар базаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда шакллантирилади.

Коронавирус инфекциясини ПЗР усулида текшириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкилотлари ва хусусий тиббиёт ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда муҳим омил бўлади.