Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дала ҳовлидан 5 бош қўйни ўғирлаган эр-хотин қўлга тушди

Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли Гулобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган дала ҳовлисидан 5 бош қўй ўғирлаб кетилганлигини маълум қилди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Т. ва унинг хотини М.Б. содир этгани аниқланди.

"Postda.uz" нашрининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.