Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Доллар ва евро курси бу ҳафта ҳам ошди

Марказий банк 2019 йил 21 августдан амалда бўладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини белгилади.

АҚШ долларининг расмий курси 323,00 сўмга қимматлаб, 9384,00 ташкил этди.

Евро курсига 301,58 сўм қўшилди ва 10 393,72 сўмга тенг бўлди.

Россия рубли 1,63 сўмга ошиб, 140,14 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Шунингдек, бугун 20 августдан бошлаб тижорат банклари айирбошлаш шохобчалари орқали нақд валюта сота бошлади. Бугунги кунда доллар сотиб олиш курси - 9384 сўм, сотиш - 9450 сўм.