Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Долларнинг “шашти” бироз пасайди, евроники эса кўтарилди

Марказий банк 8 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг расмий курси 13,31 сўмга пасайиб, 9433,34 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 21,28 сўмга ошиб, 10354,03 сўмни ташкил этди.

Россия рубли 0,44 сўмга камайиб, 145,75 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.