Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ДТМ умумтаълим фанларидан тест топшириқлари тўпламларини нашр этди

Давлат тест маркази ҳамда «Давр пресс» нашриёт-матбаа уйининг қўшма лойиҳаси асосида барча умумтаълим фанларидан тест топшириқлари тўпламлари тайёрланди. Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати хабар берди.

Тўпламдан 2019 йилги тест синовларида фойдаланилган тест топшириқлари ўрин олган. Тўплам ўқитувчилар, олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарлик кўраётган абитуриентлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.

Жорий йилнинг 1 ноябридан она тили ва адабиёт, математика, физика фанларидан тест топшириқлари тўпламлари сотувга чиқарилади.

Бошқа умумтаълим фанларидан тест топшириқлари тўпламларини эса босқичма-босқич ноябрь ойи якунига қадар сотувга чиқариш режалаштирилган.

Тест топшириқлари мазмуни бўйича таклифлар ва фикр-мулоҳазаларингизни test@dtm.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.