Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ДХА вилоят бошқармасининг 3 нафар ходими нега лавозимидан озод этилган?

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартаф этиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида ишга қабул қилинаётган ҳар бир ходим билан алоҳида тартибда профилактик суҳбат ва тушунтиришлар ўтказилиб, “Меҳнат ва ижро интизоми талаблари, одоб-ахлоқ қоидалари ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик” мазмунидаги тилхатлар олинмоқда.

Бундан ташқари, бошқарманинг масъул ходимлари томонидан “Сирли мижоз” ва “Рейд” (қисқа муддатли текшириш) тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирларда аниқланган хато ва камчиликлар одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, қоидага амал қилмаётганларга нисбатан кескин чоралар кўрилаяпти.

Ўтган давр мобайнида 18 нафар ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган интизомий жазо чоралари қўлланилди. Шунингдек, 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, 2 нафар ходим лавозимидан паст вазифага ўтказилди.

Фуркат АНАРОВ, 

давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси.