Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди «Динамо»да кечаси ҳам футбол ўйнаш мумкин

Самарқанд шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида ёритиш тизимининг қуввати пастлиги боис, футбол бўйича Суперлига учрашувлари бошқа ўйинлардан вақтлироқ, яъни куннинг ёруғ қисмида бўлиб ўтарди.

Суперлига клубларини лицензиялаш талабларида стадионларнинг ёритиш тизими 1500 люкс талаб даражасида бўлиши ва ўйинларни кечки вақтда ўтказиш имконини бериши шартлиги белгилаб қўйилган.

Вилоят ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси президенти Э.Турдимов ташаббуси билан “Динамо” стадионига қўшимча равишда «Phillips» номли янги ёритгичлар олиб келиниб ўрнатиш ишлари бошланди.

Клуб раҳбарияти севимли жамоамизнинг иккинчи даврадаги уй учрашувларини мухлислар учун қулай бўлган салқин ва кечки вақтда янги ёриткичлар остида ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, “динамо”чилар иккинчи давранинг дастлабки учрашувини 10 август куни “Қўқон-1912” клубига қарши ўтказади.

Дил МУРОД.