Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Ералаш" ҳажвий журнали асосчиси Борис Грачевский вафот этди

Бу ҳақда унинг рафиқаси Екатерина Белоцерковская ТАСС агентлигига маълумот берди.

Коронавируснинг оғир асоратлари туфайли Грачевскийнинг аҳволи ёмонлашди. 14 январь куни у медикаментоз комага туширилиб, экстракорпорал мембранани оксигенациялаш аппарати (ўткир нафас етишмовчилиги пайтида қонни кислород билан тўйинтирадиган ускуна)га уланган.

Грачевский коронавирус билан декабрь ойи охирида касалланган эди. Дастлаб у уй шароитида даволанган, кейинчалик реанимация бўлимига ётқизилган.

Борис Грачевский 2002 йилдан бери «Ералаш»нинг бадиий раҳбари. Шунингдек, у "Том" ва "Ноталар орасида ёки Тантрик симфония" фильмларини саҳналаштиргани билан танилган, "Ижтимоий реклама" лойиҳаси муаллифи сифатида фаолият юритган.

Грачевский узоқ йиллар тери саратони билан курашди. Бу ҳақда у 2018 йилги "Инсон тақдири" дастурида гапириб берган эди. Ўтган йили 18 мартда режиссёр 71 ёшга тўлган эди.