Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фермер хўжалигида етти йиллик қонуний стажим бор

Элмира Боситхонова форум доирасида Жомбой туманидаги «Гулнора агро ери» фермер хўжалиги ишчи ходимлари билан учрашди. Бу ерда 20 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилади.

- Шу фермер хўжалигида олти йилдан бери ишлаймиз, дала ишларини қиламиз, пилла боқамиз, - дейди  Каттақишлоқ маҳалласида яшовчи Мирзаева Сурайё. - Ҳар ойда олти юз минг сўмдан зиёд маош оламиз. Ғалладан бўшаган ердан ярим гектарига мош, ловия, картошка экканмиз. Пахта чопганимизга сомон, пилла вақти ун, ёғ берилди. Рўзғоримиз шу ернинг орқасидан, шукур.

Бош вазир ўринбосари фермер хўжалигида меҳнат қилаётган хотин-қизларга совға-саломлар тарқатди.