Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Филологик таълимда инновацион метод"

Самарқанддаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ана шу мавзуда илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

Республика таълим маркази, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур анжуманда тилшунос олимлар, СамДУ профессор-ўқитувчилари, таълим муассасаларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари иштирок этмоқда.

Анжуманда тил ва адабиётни қўшиб ўқитиш истиқболлари, она тили ва адабиёт дарсларида ўқиш саводхонлигини ривожлантириш каби муҳим масалалар муҳокама этилмоқда.

Тадбир давомида Республика таълим маркази бўлим бошлиғи Ғ.Ҳамроев, СамДУ профессори И.Мирзаев томонидан ўқитувчилар учун маҳорат дарслари ташкил этилади.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.