Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гулнора Каримовага оид жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди. Бу ҳақда Олий суд хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура томонидан жиноий уюшма таркибида товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларида жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятларни содир этган Г.Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунлангани, жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун айблов хулоса билан судга юборилгани ҳақида хабар берган эдик.