Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳайдовчилар меҳнат таътилига чиқарилди

Карантин пайтида барча турдаги жамоат транспортлари ҳаракати бутунлай тўхтатилди. Аммо бугунги кунда автокорхоналарнинг юзлаб ҳайдовчи ва ишчилари нима билан машғул? Улар ишламаса, қандай қилиб рўзғор тебратишади? Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари таъминланганми?

Улуғбек БОТИРОВ, Самарқанд шаҳри.

- Карантин даврида Самарқанд шаҳрида аҳолига хизмат қиладиган жамоат транспортлари ҳаракатлари чекланганлиги сабабли 59 та «Исузу» йўловчи ташувчи автобусларга эга автокорхонамизда ҳам ишлар вақтинчалик тўхтатилди. Барча ҳайдовчи, кондуктор ва техник ходимларга ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилган. Уларга тўлиқ иш ҳақи, меҳнат таътили ҳамда мукофот пуллари тўлаб берилди. Шунингдек, ҳозиргидек ўта қийин вазиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож хизматчиларимизга моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Аҳмаджон ҲАЙДАРОВ, «Суҳробтранс» МЧЖ директори ўринбосари.