Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ипотека-банк”нинг собиқ ходими 350 миллион сўмни ўзлаштиришда айбланмоқда

“O-N” МЧЖ раҳбарининг мурожаатига асосан “Ипотека-банк” АТИБнинг Сурхондарё филиалида ўтказилган текширувда банк ва жамият ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, жамиятга балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий сув ҳавзаси барпо этиш ҳамда балиқ чавоқлари ҳамда омихта ем сотиб олиш учун 3 йил муддатга йиллик 16 фоиз билан 1 миллиард сўм кредит ажратилган.

Банк филиалининг қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.Ибрагимов мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, “O-N” МЧЖга ажратилган 410 миллион сўмлик кредит маблағининг сўндирилмаганлигини била туриб, филиал бошқарувчиси номидан нотариал идорага “жамият томонидан мазкур суммани кредит маблағлари муддатидан олдин қайтарилганлиги тўғрисида” хат бериб, банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этган ҳамда “O-N” МЧЖга ажратилган 350 миллион сўм кредитни ўзлаштирган ва жамият манфаатига кўп миқдорда моддий зарар етказганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ипотека-банк” АТИБнинг Сурхондарё филиали қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.Ибрагимов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 233-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.